Навоий вилоятида 5 ёшли қиз қотиллик қурбони бўлди. Қотилликда вояга етмаган ўсмир айбланмоқда. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Маъулмотга кўра, 2004 йил Зарафшон шаҳрида туғилган мактаб ўқувчиси, айни пайтда Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Қ. 8 июль куни ота-онаси билан биргаликда Навбаҳор тумани, «Янгиҳаёт» МФЙда истиқомат қилувчи бобосининг уйига меҳмондорчиликка борган.

9 июль куни Б.Қ. амакиси (1985 йил туғилган) Э.Т.нинг ўгай қизи, яъни 2015 йил туғилган, вояга етмаган М.А.ни ошхона пичоғи билан бўйин соҳасига уриб, қасддан ўлдирган. Э.Т. воқеага тасодифан гувоҳ бўлган М.Д.га (1988 йил туғилган, М.А.нинг онаси) ҳам қўлидаги пичоқ билан бир неча маротаба тан-жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган. Айни пайда жабрланувчи М.Д. туман Тиббиёт бирлашмасининг «Жонлантириш бўлими»га ётқизилган.

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида, гумонланувчи шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинди, дея хабар берди Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати.