Коронавирус инфекциясига чалинган тошкентлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 66 ёшли М.Р. жорий йил 1 июлдан шаҳар 1-сон клиник шифохонасида даволанган.

Унга «COVID-19» оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлари билан оғриган. Бемор бундан аввал, охирги 12 йилдан буён қандли диабет касаллиги билан даволаниб келган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этлиги маълум қилинди.