11 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12206 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 30 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 14 нафари Қорақалпоғистонда (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 9 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 4621 киши даволанмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 10 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 7530 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.