10 июль куни Ўзбекистон да 463 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 12027 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 268 таси карантин муассасаларида, 195 таси аҳоли орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Жума куни Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 243 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12027 нафар бемордан 7530 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4443 нафар бемордан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.