Дилшод Иброҳимович Холмуродов Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Президент 9 июль куни бу ҳақдаги фармонни имзолади, дея хабар берди Адлия вазирлиги.

Фото: cbu.uz.

Ушбу тайинловгача у Марказий банкнинг статистика ва тадқиқотлар бўлимини бошқарган.

Ушбу лавозимда Дилшод Холмуродов 2010 йилдан бери Давлат статистика қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Баҳодир Мирусмоновнинг ўрнини эгаллади.