10 июль куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11857 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 293 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 7335 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.