Республика махсус комиссияси томонидан 6 — 19 июль кунларига белгиланган чартер рейслар жадвали қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги жадвалга кўра, 9, 11 ва 18 июлга белгиланган Тошкент — Москва — Тошкент, 10 июлдаги Тошкент — Дубай — Тошкент, 14 июлдаги Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент чартер рейси бекор қилинган.

Унга кўра, 6 — 19 июль кунларига белгиланган парвозлар қуйидаги тартиба амалга оширилади.

  • 8 июль Тошкент — Сеул — Тошкент (Uzbekistan Airways);
  • 8 июль Минск — Тошкент — Минск (Belavia);
  • 10 июль Сеул — Тошкент — Сеул (Korean airlines);
  • 12 июль Санкт-Петербург — Тошкент — Санкт-Петербург (Rossia);
  • 13 июль Сеул — Тошкент — Сеул (Asiana airlines);
  • 13 июль Тошкент — Москва — Тошкент (Uzbekistan Airways);
  • 15 июль Москва — Тошкент — Москва (Ural airlines);
  • 16 июль Истанбул — Тошкент — Истанбул (Turkish airlines);
  • 16−17 июль Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент (Uzbekistan Airways);
  • 19 июль Тошкент — Владивосток — Тошкент (Uzbekistan Airways).

Мазкур қарор амалга оширилаётган чартер рейслари бажарилиши мунтазамлигини таъминлаш, ушбу жараёнда учувчилар ва борт кузатувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, экипаж аъзоларини ҳар бир рейсдан сўнг кучайтирилган тартибда тиббий кўрикдан ўтказиш, эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда навбатдаги рейсга қадар ўз-ўзини изоляциялаш, шунингдек, хорижий давлатлар томонидан парвозларни амалга оширишга қўйилаётган вақтинчалик чеклов чораларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди.

Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтриш чоралари кўрилади, дейилади хабарда.