Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг коронавирус инфекциясига топширган тест натижалари ижобий чиқди.
Ушбу масала юзасидан ўтказилган брифингда маълум қилинишича, у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва ҳозирда уйдан туриб ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда. Болсонару COVID-19 га қарши муолажа сифатида безгакка қарши дори воситаси бўлган гидрокцихлорокинни қабул қилаётганлигини маълум қилган.
Шунингдек, Бразилия президенти ушбу касалликни грипдек ҳис қилинишини таъкидлаб ўтди.
Маълумот учун, гидрокцихлорокин дори воситасининг COVID-19 га қарши ишлатилганда самарали бўлиши мутахассислар томонидан исботланмаган.
АҚШнинг Жонс Хопкинс институнинг сўнгги маълумотларига кўра, айни пайтда Бразилияда 1,66 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.