6 июль, душанба куни Ўзбекистонда кунлик ҳаво ҳарорати 32−35 даража, жанубда 38 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Сешанба куни республикага Туркманистондан ҳаво массаси киришни бошлайди. Об-ҳавонинг мўътадил иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кўтарилиб, кечаси 17−22 даража, кундузи 34−39 даража, жанубда ва чўл зонасида 40 даражагача кўтарилади. Бу кўрсаткичлар ҳозирги кунларнинг иқлим нормасига яқин, дейилади хабарда. Об-ҳаво кўрсаткичлари иш ҳафтаси охиригача сақланиб туради.

6−7 июль кунлари мамлакатнинг айрим жойларида шамол секундига 15−20 м гача кучайиши мумкин.