Дунёнинг энг машҳур бастакорлардан бири ҳисобланган италиялик Эннио Морриконе 91 ёшида вафот этди, дея хабар берди RT нашри.

Қайд этилишича, Эннио Морриконе Рим шаҳрида ўтган ҳафта йиқилиб тушиб, сон суягини синган жароҳат асоратларидан сўнг вафот этган.

Маълумот учун, Эннио Морриконе бастакор ва дирижёрлик фаолияти давомида 500 дан ортиқ фильм ва сериалларга мусиқалар яратган. У «Бир замонлар Америкада» (1984), «Пианист ҳақида афсона» (1998), «Яхши, ёмон ва жаҳлдор» (1966), «Жирканч саккизлик» (2016) каби фильмларга бастакорлик қилган ва ҳаёти давомида икки маротаба «Оскар» мукофотига сазовор бўлган.

«Махаллада дув-дув гап» мусиқсаси Эннио Морриконе томонидан ижро этилиши.