6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10143 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Андижон вилоятида (шундан 58 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 3524 киши даволанмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 6584 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 34 нафар киши ҳаётдан кўз юмган.