5 июль куни Ўзбекистонда 312 та ҳолатда коронавирус касаллиги қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 10020 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Шундан 190 нафари Карантин муассасаларида, 121 нафари аҳоли орасида (шундан 84 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Самарқанд вилоятида), 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида орасида аниқланган.

Шу билан бир қаторда, кун давомида Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 159 нафар фуқаро соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10020 нафар бемордан 6584 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 65 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3402 нафар бемордан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 42 895 нафар, стационар карантинда эса 25 021 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.