4 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9500 (+104) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 36 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 35 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 25 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) аниқланган.

️Айни пайтда мамлакатда 6251 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.️ 3220 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 8 нафари ўта оғир аҳволда.