3 июль куни Ўзбекистонда 318 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, жами ҳолатлар 9396 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 273 таси карантин муассасаларида, 45 таси аҳоли орасида (шундан 37 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида) аниқланган.

Шу билан бирга, тиббиёт муассасаларида 217 нафар фуқаро (Тошкент шаҳрида 212 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар) соғайди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 9396 нафар бемордан 6251 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3116 нафар бемордан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 41 926 нафар, стационар карантинда эса 22 438 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.