Коронавирус инфекциясига чалинган ва саратон касаллигидан даволаниб келган бемор вафот этди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қайд этилишича, пойтахтда яшовчи 77 ёшли Н. Г. шу йилнинг 7 июнидан 16 июнгача Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида юрак ишемик, гипертония, қон айланиш етишмовчилиги, ўнг сут бези саратони, икки томонлама бронхопневмония, ўпка шиши ташхиси билан даволанган.

Шу йилнинг 23 июнь куни унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

У охирги 10 йил давомидаюрак ишемик, гипертония ва онкологик хасталик каби қатор ташхислар билан даволаниб келган.

Беморга (аёл)Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Шу йилнинг 2 июль куни стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморўткир юрак қон-томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.