1 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8298 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 85 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 24 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Хоразм вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Қорақалпоғистонда аҳоли орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 2919 киши даволанмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 5682 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Йигирма тўрт нафар киши ҳаётдан кўз юмган.