Президент фармони билан Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимига тайинланди, дея хабар беради Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Ушбу тайинловга қадар Халилилло Тўрахўжаев 2017 йил декабрь ойидан бери Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Унгача эса президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ушбу лавозимда 2017 йилдан бери Абдушукур Абдуллаев Ўзгеодезкадастр давлат қўмитасининг раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Абдуллаев Абдушукур Хамидович эндиликда ўз фаолиятини «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси директори лавозимида давом эттиради.