Саломов Ўктам Раҳимович Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур тайинловга қадар у 2019 йил июндан буён Тошкентдаги Турин политехника университети ректори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Унга қадар Андижон машинасозлик институти ректори бўлган.