Тошкент шаҳри бўйича касаллик қайд этилган 333 та «яшил», 87 та «сариқ» ва 99 та «қизил» маҳалла, мавзе ва даҳа ҳудудлари бўйлаб карантин ва профилактик тадбирлар белгиланган. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда хабар берилди.

Республикадаги 29 та туман ва шаҳар «қизил» ҳудудга, 43 таси «сариқ» ҳудудга ҳамда 131 та туман ва шаҳар «яшил» ҳудуд тоифасига киритилди.

Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 15 459 та, эпид мавсум давомида эса умумий 1 176 205 та тест синовлари ўтказилди.

Тест текширувларига кўра, жами 8031 нафар фуқарода коронавирус қайд этилган. 5329 нафар бемор тўлиқ соғайган, 2680 нафари даволанмоқда. Улардан: 6 нафари — ўта оғир; 19 нафари — оғир; 230 нафари — ўрта оғир; 2425 нафари — қониқарли ҳолатда. 162 нафар беморда пневмония аниқланган.