29 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8199 (+168) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Бухоро вилояти (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) ва яна 1 нафари Жиззах вилоятида карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган.

️Айни соатларда пойтахт ва Сурхондарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 97 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

️Шундай қилиб, Ўзбекистонда 5426 (+97) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил қилмоқда.

️Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 2750 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.