29 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8031 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Жиззах вилоятида (барчаси аҳоли орасида) аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 2680 киши даволанмоқда. Улардан 19 нафар бемор оғир аҳволда, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 5329 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Йигирма икки нафар киши ҳаётдан кўз юмган.