28 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7725 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.


Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 2465 киши даволанмоқда. Улардан 19 нафар бемор оғир аҳволда, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 5240 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Йигирма киши ҳаётдан кўз юмган.