27 июнь куни соат 9:33 да Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида зилзила сезилди, унинг эпицентр маркази Афғонистонда бўлган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, эпицентрда зилзила магнитудаси 5, чуқурлиги эса 100 км бўлган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Фарғона (453 км) — 2 балл;
  • Гулистон (443 км) — 2 балл;
  • Жиззах (429 км) — 2 балл;
  • Самарқанд (424 км) — 2 балл;
  • Термиз (240 км) — 3 балл;
  • Қарши (437 км) — 2 балл.