Ўзбекистонда кун давомида 192 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Жумладан, пойтахтдаги тиббиёт муассасаларида кун давомида коронавирусдан соғайган 170 нафар беморга рухсат берилди. Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 2737 нафар бемор соғайди.

️Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 4877 нафарни ташкил этмоқда.