Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Россияга жўнаб кетган делегациясининг 2 нафар аъзосида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сооронбай Жеенбеков, унинг делегация аъзолари ва кузатувчилар Москвага учиб келиб, белгиланган тартибга асосан COVID-19 га тест топширишган. Қирғизистон президенти Аппаратининг ташқи сиёсат бўлими раҳбари Данияр Сидиков ва қўриқлаш хизмати ходимининг коронавирусга тестлари ижобий чиққан.

«Шу боис, Қирғизистон президенти Улуғ Ватан уруши ғалабасининг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашмасликка қарор қилди», — дейилади хабарда.