22 июнь куни Apple компанияси илк бор WWDC анжуманини онлайн тарзда ўтказди. Компания ўзининг қурилмалари учун янги операцион тизимлари, Intel компанияси билан процессорлар борасида алоқа узилиши, macOS Big Sur операцион тизими ва бошқа ўзгаришларни тақдим этди.

iOS 14

WWDC 2020 анжуманида Apple iOS 14 операцион тизимини тақдим этди: унда вижетлар пайдо бўлди ва янги асосий саҳифа (homescreen) ўрнатилди. Ишлаб чиқарувчилар ўз операцион тизимини iOS14 га ҳозироқ янгилаши мумкин, бета-версия (синов версия) — июлда чиқадиган бўлса, янги тизимни барча фойдаланувчилар куз фаслида ўрнатишлари мумкин бўлади. Ушбу операцион тизим iPhone 6S моделидан бошлаб барча кейинги қурилмаларга ўрнатилиши мумкин.


Иловалар энди вижетларни қўллаб-қувватлайди — уларни менюдаги иловалар ўртасига жойлаштириш, ўзгартириш ва созлаш мумкин. Вижетлар махсус каталогдан танланиши ёки чап менюда жойлашган иловалар билан экранга жойлаштирилиши мумкин. Шунингдек вижетлар автоматик тарзда жойлашиши мумкин: шунда улар сана, геолокация ёки ҳаракатларга асосланиб энг керакли вижетлар юқорида кўрсатилади.

Apple анжуманида App Clip — иловаларни тўлиқ очиш учун вақт сарфламасдан, уларни соддалаштирилган версиясини бир зумда очиш имконини берадиган функцияни тақдим этди. App Clip ни кодлар орқали ишга тушириш, NFC ёки QR ни ишлатиш, ҳамда хабарлар ва Safari браузери орқали юбориш мумкин бўлади.

Siri овозли ассистенти энди смартфон экранини бутунлай эмас, унинг кичик қисмини эгаллайди. Шунингдек у орқали овозли хабарлар ҳам жўнатиш мумкин.

Apple Maps картографик иловасида янги деталлар, қизиқарли бўлиши мумкин бўлган жойлар ва туристлар учун маҳаллий аҳолидан маслаҳатлар қолдириш имкони ҳам қўшилди. Баландликлар ва бошқа чекловларни инобатга олган ҳолда веломаршрутлар белгилаш мумкин. Электромобиллар учун қувватланиш нуқталари ҳам эндиликда харитада белгиланади.

Реклама сиёсатига ҳам янгилик киритилди: эндиликда реклама эффектини назорат қилишдан олдин фойдаланувчидан рухсат сўралади. Шунингдек, фойдаланувчилар геолокациясини тахминий кўрсатилишини белгилай олади, аввал ишлаб чиқарувчилар фойдаланувчининг аниқ жойлашувини кўришлари мумкин эди, эндиликда бу фойдаланувчининг ихтиёрига боғлиқ.

macOS Big Sur

Apple компанияси WWDC анжуманида macOS операцион тизимининг Big Sur версиясини тақдим этди. Барча иловаларнинг пиктограммалари қайта ишланди, бошқарув маркази тўлиқ янгиланди, хабарномада кўпроқ интерфаол билдиришномалар ва турли ўлчамдаги вижетлар кўрсатилиши мумкин.

Apple таъкидлашича, Safari браузери Google Chrome браузерига қараганда 50% тезроқ веб-саҳифаларни ишга туширади, ҳамда аккумулятор қувватини камроқ сарфлайди. Бошланғич саҳифани фойдаланувчилар ихтиёрий ўзгартиришлари мумкин: фон, ўқиш рўйхати ва ёрлиқлар. Шунингдек, Safari браузерига 7 та тилдан таржима қиладиган таржимон ўрнатилди: рус, инглиз, испан, хитой, француз, немис ва португал тиллари.

Янги операцион тизим 2020 йилнинг куз фаслида чиқиши белгиланган. Big Sur версиясига қуйидаги қурилмалар янгиланиши мумкин: MacBook 2015 ва ундан янгилари, MacBook Air 2013 ва ундан янгилари, MacBook Pro 2013 ва ундан янгилари, Mac mini 2014 ва ундан янгилари, iMac 2014 ва ундан янгилари, iMac Pro 2017 ва ундан янгилари, ҳамда Mac Pro 2013 ва ундан янгилари.

iPadOS 14

iOS 14 билан биргаликда онлайн-анжуманда iPadOS 14 операцион тизими ҳам тақдим этилди. У ҳам, бошқа янгиликлар каби, кузда чиқиши режалаштирилган. Бу тизим қўйидаги қурилмалар учун: iPad Air 2 ва ундан кейингилари, iPad Pro нинг барча моделлари, iPad 5 ва кейингилари, iPad mini 4 ва ундан кейингилари.

Тизим iOS 14 нинг барча янгиланишларини ўз ичига олади. Scribble функцияси Apple Pencil ёрдамида ёзилган матнни автоматик тарзда рақамли кўринишга ўтказади.

Қурилма ва интернетда универсал қидирув иловаси. Тизимдаги иловаларни ишга тушириш учун сўровни қидириш майдонига киритиш кифоя. Шунингдек, у орқали сиз ҳужжатлар, контактлар ёки манзиллар бўйича маълумот топишингиз мумкин.

Бошқа янгиланишлар

  • Apple TV «ақлли уй» технологиясининг бир қисми сифатида имкониятлари кенгайтирилди. Шунингдек, Apple TV Xbox Elite Controller ни қўллаб-қувватлайдиган бўлди.
  • AirPods қулоқчинлари энди қурилмалар орасида, масалан iPhone ва iPad ўртасида, автоматик тарзда уланадиган бўлди. Агар фойдаланувчи бир қурилмадан иккинчисига ўтса, қулоқчинлар ҳам автоматик тарзда бошқа қурилмага уланади. Қўллаб-қувватланадиган қурилмалар: AirPods Pro, AirPods (2-чи авлод), Powerbeats Pro ва Beats Solo Pro.
  • AirPods Pro шунингдек, кинотеатрдаги каби, фазовий аудио хусусиятга эга бўлди. Қулоқчинлар бошнинг фазодаги ҳолатига ва фойдаланувчи ҳаракатларига қараб йўналтирилишни ўрганди.
  • watchOS 7 ақлли соатларга мўлжалланган операцион тизими эндиликда уйқу вақтини эслатиш, фойдаланувчи ухлаётганини аниқлаш ва оптимал уйқу давомийлигини кўрсатиш функциясига эга бўлди.
  • Алоҳида ойнада иловалар фойдаланувчи ҳақида қанақа маълумот йиғилишини кўрсатиш ва фойдаланувчини кузатиш учун қайси маълумотлар ишлатилишини белгилаши мумкин.
  • Apple анжуманида Amazon, Google, IKEA ва Сomcast каби компаниялар билан «ақлли уй» стандарти устида ишлаётганини маълум қилди.

Apple компанияси эндиликда Mac компьютерлари учун ўзлари ишлаб чиқарган процессорлардан фойдаланиши ва Intel процессорларидан воз кечганини маълум қилди. «Бу Mac учун тарихий кун» дейди компания бош директори Тим Кук. Apple процессорларида қурилган Mac компьютерлари 2020 йилнинг охирида чиқиши анжуманда айтиб ўтилди.