24 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6755 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 37 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 35 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 2176 киши даволанмоқда. Улардан 18 нафар бемор оғир аҳволда, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 4560 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ўн тўққиз киши ҳаётдан кўз юмган.