2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари 3−20 август кунлари ўтказилади, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Қайд этилишича, 25 июнга қадар магистратурага кириш синовлари учун тегишли мутахассисликлар соҳалари бўйича тестлар базаси шакллантирилади.

Магистратура учун ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

2020/2021 ўқув йили учун магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.