22 июнь куни Ўзбекистонда 146 та тест натижалари коронавирус юқтирилганини тасдиқлаб, жами ҳолатлар 6461 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кунлик ҳисоботида сўз боради.

Янги ҳолатларнинг 136 таси карантин муассасаларида, 5 таси аҳоли орасида (шундан 4 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафари Тошкент вилоятида), қолган 5 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Ушбу инфекциядан соғайиш кўрсаткичи эса 73 тани ташкил этмоқда. Улар Тошкент шаҳри, Бухоро ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт муассасаларидан соғайиб чиқди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган беморлардан 4450 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1992 нафар бемордан 15 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 35 690 нафар, стационар карантинда эса 22 614 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.