22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6401 (+43) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган бўлса, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланди.

️Бугун айни шу соатгача Наманган вилоятидаги даволаш муассасасида 7 нафар бемор соғайиб, мамлакатда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4384 нафарга етди.

️Ҳозирда даволанаётган 1998 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.