20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6025 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали Ўзбекистонга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 1733 киши даволанмоқда. Улардан 15 нафар бемор оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда, деб баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ўн тўққиз киши ҳаётдан кўз юмган.

Эслатиб ўтамиз, 19 июнь куни давомида 179 та COVID-19 ҳолати қайд этилганди.