19 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5920 (+65) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 36 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 14 нафари аҳоли орасида), 12 нафари Хоразм вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилган.

Мамлакатда 74 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар сони 4273 нафарга етди️/

Ҳозирда шифокорлар мамлакатдаги тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1628 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.