Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг икки нафаридан COVID-19 инфекцияси аниқлангани юзасидан ахборот берди.

Қайд этилишича, ўрганишлар натижасида коронавирус уларда клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечаётгани маълум бўлган.

«Белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилиб ушбу ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди ва айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда», — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган 189 нафар бемордан 13 нафари аҳоли орасида аниқлангани, улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқлангани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳукумати пандемия даврида мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда.