Жорий йилда 64 нафар фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлган, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, чўкиб кетганларнинг 20 нафардан зиёди вояга етмаганлардир. Жумладан, 5 нафари — 5 ёшгача бўлган болалар, 8 нафари — 14 ёшгача бўлган ўсмирлар, 7 нафари — 18 ёшгача бўлган ёшлардир.

ФВВ матбуот хизмати вакили ота-оналарни фарзандларини назоратсиз қолдирмаслик ва уларнинг бўш вақтларини ташкил этишда эътиборли бўлишга чақирди.