Пайшанба, 18 июнь куни Ўзбекистонда 85 та янги коронавирус ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Шундан 54 нафари Карантин муассасаларида, 28 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Шунингдек, 68 нафар коронавирус бемори соғайди. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5767 нафар бемордан 4199 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1549 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.

️Ҳозирда уй карантинида 30 434 нафар, стационар карантинда эса 22 343 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.