«Ўзагросуғурта» АЖ Бухорода бўлиб ўтган кучли шамолдан зиён кўрганлар учун қарийб 5,5 млрд сўм суғурта товонларини тўлаб берди.

Табиий офат вилоятдаги кўплаб тадбиркорларни ҳосилдан мосуво қилди. Уларнинг турар ва нотурар жойлари, мол-мулкларига жиддий зарар етказди. Жойларда тадбиркорлик фаолияти тўхтаб қолмаслигини таъминлаш, олинган кредитларни ўз вақтида қайтариш чораларини кўриш бугунги кунда кўплаб бухороликлар учун энг долзарб масалага айланган.

«Давлатимиз раҳбарининг ёш тадбиркорлар учун яратиб берган имкониятларидан фойдаланиб, давлатдан олинган кредит ҳисобига хусусий боғча очганмиз. „Kinder World“ нодавлат таълим муассасаси Ромитон учун муҳим объект ҳисобланади. Чунки бу ерда 3−7 ёшли болалар учун энг малакали тарбиячи мураббийлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида таҳсил беришади. Афсуски, кучли довулдан боғчамизнинг ички ва ташқи қисми жиддий зарар кўрди. „Ўзагросуғурта“ АЖ Бухоро филиалининг ҳудудий бўлинмаси зарарни ўз вақтида тўлиқ қоплаш учун қарийб 77,5 миллион сўм тўлаб беришди. Эндиликда фаолиятимизни бемалол давом эттира оламиз. Бундан нафақат мен, балки юзлаб ромитонлик болалар, уларнинг ота-оналари ҳам хурсанд», — дейди табий офатдан зарар кўрган 27 ёшли тадбиркор Бекзод Нарзуллоев.



Таъкидланишича, ҳозирги кунда «Ўзагросуғурта» АЖ бошқаруви томонидан табиий офат зарарларини бартараф этиш ишлари бутун вилоят миқёсида кенгайтирилган. Ташкил этилган тезкор ишчи гуруҳга суғурта ҳодисаси натижасида юзага келган тўловлардан ташқари, кучли шамол туфайли фаолиятини давом эттириш имконияти сўроқ остида қолган тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш вазифалари юклатилди.

«Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида банкдан 27 миллион сўм кредит олиб, саккиз сотих ерда қурган иссиқхонамизни шамол олиб кетди. Иссиқхона асосан помидор, бодринг етиштиришга мўлжалланган. Фақат помидорни ўзидан 50 миллион сўмлик маҳсулот сотишни кутгандим. Илк ҳосилдан килоси 10−15 минг сўмдан 250 кг маҳсулот сотдим, холос. Шамол туфайли иссиқхона вайрон бўлди, биринчи ҳосилдан ҳам айрилдим. Бироқ «Ўзагросуғурта» компаниясига раҳмат, фаолиятимни давом эттириш учун 16,5 миллион сўмга яқин беғараз ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Насиб қилса, июль ойида бодринг мавсумидан каттароқ даромад олишга ҳаракат қиламан. Ўзимни 21 ёшимда шундай жиддий синовга дуч келишим, тадбиркор сифатида эрта синмаганим учун «Ўзагросуғурта»дан миннатдорман. Бу соҳада хатарларни бошқариш, улар билан ҳисоблашиш жуда муҳимлиги англаб етдим. Келгусида ушбу компания билан мол-мулк, ҳосил каби ихтиёрий суғурта бўйича шартнома имзоламоқчиман», — деди олотлик ёш тадбиркор Камолиддин Эргашев.


«Ўзагросуғурта» АЖ томонидан вилоят миқёсида «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган кредит маблағлари қайтарилиши юзасидан тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш» бўйича қарийб 850 миллион сўм маблағлар тўлаб берилди.

Реклама ҳуқуқи асосида