Сирдарё вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ва пудратчилар ўртасида тузилган шартнома асосида 200 млрд сўм миқдорда молиялаштирилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Жалол Арашов Сирдарё вилоятидаги қурилиш-таъмирлаш ва тиклаш ишлари юзасидан бўлиб ўтган брифингда маълумот берди.

Таъкидланишича, «Сардоба» талофатидан зарар кўрган ҳудудлардаги таъмирлаш ишлари учун Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияларининг ҳар бири 5 млрд сўмдан молиялаштирилди. 52,5 га ер майдонида 2640 хонадонли 66 та кўп қаватли турар жой биноларини қуриш бошланди.

Молиялаштирилган 200 млрд сўм маблағдан:

  • Сардоба тумани учун 112,1 млрд сўм;
  • Мирзаобод тумани «Ҳақиқат» маҳалласи учун 60 млрд 600 млн сўм;
  • Мирзаобод тумани «Навбаҳор» маҳалласи учун 27 млрд 300 млн сўм;

Хозирги ҳисоб-китобларга кўра, кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва уларнинг туташ ҳудудудларини ободонлаштириш ишлари учун жами 19 млрд 128 млн сўм маблағ талаб этилади. Жумладан, уйларни таъмирлаш учун- 12 млрд 94 млн сўм ва ободонлаштириш ишларига — 7 млрд 34 млн сўм сарфланади.