17 июнь куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5638 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 73 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 145 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилишича, Республика бўйлаб вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 19 010 та, эпид мавсум давомида 944 189 та тест синови ўтказилди.