Илҳом Маткаримов Қорақлапоғистон Республикаси Тахиатош туманига ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг махсус фармойиши қабул қилинди.


Илхом Маткаримов

Маълумот учун, Илҳом Маткаримов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси, Давлат солиқ қўмитаси тизимининг турли лавозимларда, шунингдек, Ўзбекистон Бош прокуратураси Мўйноқ туманини ривожлантиришда қонунчилик ижросини назорат қилиш бошқармаси прокурори ҳамда Қорақалпоғистон иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.