15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5263 (+109) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

️Айни пайтда мамлакатда 4019 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.

️Ҳозирда мамлакатимизда 1225 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.