11 июндан бошлаб, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри «юқори хавфли ҳудуд» сифатида тоифаланди, дея хабар қилди «Коронавирус инфо» расмий Телеграм-канали Чирчиқ ҳокимлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.

Айни пайтда шаҳардаги барча блок-постлар назорат кучайтирилган ҳолда иш олиб бормоқда.

Автотранспорт воситалари қатнови эрталаб 7:00 дан 10:00 га қадар ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар амалга оширилади.