Ўзбекистон президентининг қарори билан Рустам Каримжонов халқ таълими вазирининг ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар берди.

Такидланишича, Рустам Каримжонов 2019 йил сентябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланган Сарвар Бабаходжаев ўрнига тайинланди.

Тайинловга қадар, Р. Каримжонов Халқ таълими вазирлиги «Инновация, технология ва стратегия» маркази давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Р. Каримжонов 2009 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини (бакалавр) ва 2011 йилда Кореядаги Халқаро Солбриж университети (магистратура) ни тамомлаган.