10 июнь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни маданият вазири Озодбек Назарбеков олиб борди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. 2017 йилдан буён муассасага раҳбарлик қилиб келган Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинди.

Муассаса директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Жамалдинов Алишер Худайбердиевич вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Одилжон Абдуқаҳҳоров.

Алишер Жамалдинов (1975 йилда туғилган) Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг шарқ мусиқаси факультетини тамомлаган (1999).

Меҳнат фаолияти давомида 2013−2018 йилларда Ўзбекистон Маданият вазирлигида бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган, хусусан Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида меҳнат қилган. 2018 йилдан бошлаб «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида ижодий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келмоқда.