АҚШ давлат котиби Майк Помпео матбуот анжуманида ўзининг Ҳалқаро диний эркинлик тўғрисидаги ҳисоботида Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда диний эркинлик билан боғлиқ вазият яхшилангани учун мақтаб ўтди.

«Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича бир қатор қадамлар қўйилди ва бу давом этмоқда. Йил бошида мен ушбу мамлакатда бўлганимда, диний арбоблар билан ажойиб музокаралар ўтказдим», — дея маълум қилди Майк Помпео ўз ҳисоботида.

Ҳисоботга кўра, 2019 йилда АҚШ ҳукумати мамлакатда диний гуруҳларга қарши қаратилган бирорта ҳам операция ўтказилмаганини қайд этган. 2018 йилда бу рақам 114 та, 2017 йилда эса 240 тани ташкил этган.

«Бу катта ютуқ, ҳақиқий прогресс, Давлат департаментининг саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда», — дея таъкидлаб ўтди АҚШ давлат котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2005 йилдан бери биринчи марта «диний эркинлик соҳасида алоҳида хавотирга молик давлатлар» қаторидан олиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.