Чоршанба куни Ўзбекистонда жами 103 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилиб, жами ҳолатлар 4623 тага етди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Шундан карантин муассасаларида — 64 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент вилоятида — 11, Тошкент шаҳрида -7, Сирдарё вилоятида — 3, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида -2, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида — 1 нафардан) жами 27 нафар ва 12 нафар хориждан мамлакатимиз худудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.

Шунингдек, 73 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4623 нафар бемордан 3532 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда мамлакатнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1072 нафар бемордан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Шу кунгача жами 454 119 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 407 350 нафари карантиндан чиқарилган.

️Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 23 157 нафар, стационар карантинда эса 23 612 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.