Токиодаги Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга кўчирилган мусобақаларни соддалаштирилган тартибда ўтказишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ташкилий қўмитага таяниб хабар қилди.

«Биз харажатларни қисқартириш ва касаллик тарқалиши хавфини камайтириш мақсадида Ўйинларни соддалаштирилган форматда ўтказишга қаратилган сиёсатни тасдиқлади», — деди ташкилий қўмита вакили.

Kyodo агентлиги маълумотлариша кўра, Олимпиада томошабинлари ва иштирокчилари сонини камайтириш имкониятларини кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.

Япония ташкилий қўмитасининг фикрича, келгуси йилга кўчирилган Ўйинлар умумжаҳон ҳамжиҳатлик ва қайта янгиланиш тимсолига айланиши керак.

Токиодаги Олимпиада 2020 йил 24 июлдан 9 августга қадар муддатда ўтказилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабабли мусобақалар бир йил кейинга кўчирилиб, 2021 йил 23 июлдан 8 августга қадар ўтказиладиган бўлди.