Тошкентнинг Чилонзор туманида 9 июнь куни 12:00 атрофида учта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Ҳодиса Қатортол кўчасида содир бўлди, 30 ёшли С. Х. ва 34 ёшли Х. Б. бошқарувидаги иккита Lacetti ҳамда 27 ёшли У. Х. ҳайдаб кетаётган велосипед тўқнашди.

«Водители Ташкента Drivers.uz» Telegram-каналида аниқлик киритилишича, ЙТҲ «Ҳосилот» кафеси яқинида содир бўлган, велосипедчи автомобиллардан бирининг олд ойнасига урилган.

Тўқнашув натижасида велосипедчи тан жароҳатлари олди ва тиббиёт муассасасига етказилди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.