COVID-19 пандемияси оқибатида хом ашё товарлари нархининг тушиши, глобал ва минтақавий ишлаб чиқариш занжирларидаги узилишлар ҳамда молия бозорларидаги ёқимсиз хатарлар даражасининг [кескин] ўсиши Европа ва Марказий Осиё давлатларига жиддий салбий таъсирларини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банкининг июнь ойи учун эълон қилинган «Дунё иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботида сўз боради.

«Коронавирус тарқалиш ҳудудларининг кенгайиши мамлакатларда ички талабнинг қисқариши, етказиб беришдаги узилишларнинг чуқурлашуви ва иқтисодий фаолликнинг кам бўлмаган улушда тўхташига олиб келди», — дейилади ҳисоботда.

Таҳлилчиларнинг қайд этишича, минтақа давлатлари «сифатга қараб қочиш» келтириб чиқарган инвестициялар оқими билан тўқнаш келди, валюталарнинг кучсизлашуви эса олинаётган қарзлар қийматларининг ўсишини келтириб чиқарди.

Минтақада иқтисодиётнинг 4,7 фоизга тушиши, рецессия минтақанинг қарийб барча мамлакатларида кузатилиши прогноз қилинмоқда. Фақатгина Ўзбекистонда 2020 йилда 1,5 фоизлик ўсиш бўлиши кутилмоқда. Апрелда эса Жаҳон банки мамлакат ЯИМ ҳажми 1,6 фоизга ўсишини прогноз қилган эди. 2021 йилда эса Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 6,6 фоизгача кўтарилишини кутмоқда.

Мазкур прогноз ҳукуматлар томонидан жорий этилган чеклов чоралари иккинчи ярим йилликда босқичма-босқич бекор қилиниши бўйича таъминлардан келиб чиққан ҳолда тузилган, дейилади ҳисоботда.

Пандемия оқибатларининг босқичма-босқич енгиллашуви ҳамда савдо ва инвестицияларнинг қайта тикланиши борасидаги тахминларга асосланган ҳолда, 2021 йилда Европа ва Марказий Осиё иқтисодиётининг 3,6 фоизга ўсии кутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, Жаҳон банки минтақада вазиятнинг салбий томонга ривожланиш хавфи юқори, деб ҳисоблайди. «Кейинчалик инфекциянинг минтақа давлатлари бўйлаб тарқалиши ва ушбу муносабат билан чеклов чораларининг жорий этилиши истеъмол ва инвестицияларга янада оғир юкни келтириб чиқаради. Бунга қўшимча равишда, пул ўтказмалари ҳажмининг кескин қисқариши минтақа иқтисодиётидаги тушишларни чуқурлаштиради», — дейилади ҳисоботда.

Жаҳонда

Коронавирус пандемияси ва уни ушлаб туриш бўйича карантин чораари жаҳон иқтисодиётига кескин ва кенг миқёсли гангитувчи таъсирларини кўрсатиб, уни чуқур рецессияга олиб келди. Жаҳон банки прогнозларига кўра, жорий йилда сайёрамиз иқтисодиёти 5,2 фоизга пасайиши кутилмоқда. Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг юқори тушиш бўлиб, аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши 1870 йилдан буён аҳолининг янада кўпроқ қисмини қамраб олади.

Ички талаб ва таклиф, савдо ва молияга таъсир кўрсатадиган жиддий тебранишлар ортидан 2020 йилда иқтисодиёти ривожланган давлатларда иқтисодий фаолликнинг 7 фоизга пасайиши кутилмоқда.

Агарда ҳодисалар пессимистик сценарий бўйича ривожланадиган бўлса, жорий йилда жаҳон иқтисодиёи 8 фоизга қисқариши, 2021 йилда эса 1 фоиздан сал кўпроққа ўсиши мумкин.