Ўзбекистон Бош прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган Хоразм вилоятининг Шовот каналидан топилган автомашина ичидан занжир билан боғланган эркак мурдаси чиққани ҳақидаги ҳабарлар юзасидан баёнот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 апрель куни Хазорасп туман прокуратураси томонидан фуқаро Т.К. бедарак йўқолганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида «Чап қирғоқ» сув тақсимлаш иношооти (канали) дан «Тико» русумли автомашина ва автомашина ҳайдовчи ўриндиғида Т.К. бўйнидан занжир билан автомашинанинг рул қисмига қулфланган ҳолдаги мурда топилган.

Ҳозирда Т.К. нинг ўлим сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.