Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 9 июнь кунидан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 4,88 сўмга кўтарилиб, 10 153,19 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 194,27 сўмга қимматлади ва 11 456,86 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Рубль 3,9 сўмга кўтарилди ва 147,95 сўмни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, бу доллар курсининг учинчи ҳафта ўсиши бўлиб, ушбу давр дамомида АҚШнинг миллий валютаси сўмга нисбатан жами 23,63 сўмга қимматлаган (10 139,30 сўмдан ҳозирги 10 153,19 сўмгача).

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта доллар курси 9 сўмга қимматлаб, жами 10 148,31 сўмни ташқил қилганди.